Гвардиола Холанддан нима хоҳлайди?
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасида "Лестер"га қарши баҳсда (3:1) дубль қайд этган ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.
“Мен Эрлинг барча мумкин бўлган рекордларни янгилашини истардим. Бу унинг "Манчестер Сити"га ёрдам берадиган кўплаб голлар уришини англатади. Ишончим комилки, у чемпионликни қўлга киритишни хоҳлайди”, - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, 22 ёшли Холанд Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 28 та ўйин ўтказиб, 32 та гол (6 таси пенальтидан) ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар