Гвардиола янги футболчи танлади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоя чизиғни мустаҳкамлаш керак, деган хулосага келди.

“Шаҳарликлар бу позицияга “Интер”да ўйнаётган Федерико Димаркони муносиб, деб ҳисобламоқда.

25 ёшли италиялик ҳимоячига анчадан бери “Челси” ҳам кўз тикиб келмоқда.

Федерко Димарко жорий мавсумда олтита учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, рақиб дарвозасига битта гол урди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Унинг миланликлар билан ҳамкорлик шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Ҳимоячининг трансфер суммаси 35 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhammad Shox
04/10/2023 12:58
Қари тулкидай ўйинчи танлашни билади, Димарко зўр имоячи