Гвардиола "Ювентус"ни бошқарадими?

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг "Ювентус"ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, бугун туринликлар расмий сайтида бош мураббий Массимилиано Аллегрининг мавсум якунлангач жамоадан кетиши ҳақидаги хабар эълон қилинди.

“Бу ҳақда яна қанча гапиришим керак? Мен “Ювентус”га, Италияга кетишни режалаштирмаяпман. Мен бу ерда бахтлиман ва ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман. Мен янги мавсумда ҳам “Манчестер Сити”ни бошқараман. Бу ҳақда мен жуда кўп гапирдим”, - дейди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!