Гвардиола "Ювентус"ни нега рад этди?
"Ювентус" клуби раҳбарияти "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолани Туринга кўчиб ўтишга кўндира олмади.
The Express нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” чиндан ҳам испаниялик мутахассисга расмий таклиф билан мурожаат қилган. Бироқ, якунда рад жавобини олган.
Гвардиола “шаҳарликлар” билан Чемпионлар лигасини ютиб, кейин бошқа таклифларни кўриб чиқмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” кеча қаторасига иккинчи мавсум Англия чемпионлигини қўлга киритди.
Фикрлар