Гвардиола Зинченко қайси клубга ўтаётганини айтди
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Украина терма жамоаси ҳимоячиси Александр Зинченко жамоани тарк этганини тасдиқлади.
Испаниялик мураббийнинг сўзларига кўра, 25 ёшли футболчи тез орада Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчисига айланади.
Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирган журналист Фабрицио Романо шундай дейди: "Зинченко "Арсенал"га ўтмоқда.
Александр Зинченко ўтган мавсум "Манчестер Сити" сафида барча турнирларда жами 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар