Гвардиоладан “Сити”ни қабул қилиб оладиган мураббийлар номи эълон қилинди

Manchester Evening News нашри “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ўрнига учта муносиб номзод борлигини эълон қилди.

 Манбанинг хабар беришича, улар жамоада испаниялик мураббий шакллантирган ўйин услубини сақлаб қолган ҳолда “шаҳарликлар”ни янги ғалабалар сари етаклашга қодир.

Хосеп Гвардиоланинг амалдаги шартномаси якунланишига ҳали 18 ой бор. Бироқ, гранд клублар натижани биринчи ўринга қўйган ҳолда бош мураббий масаласини анча аввал ҳал қилишга эътибор қаратади.

Manchester Evening News нашри мутахассислари “Манчестер Сити”ни “Аякс”ни бошқараётган Эрик тен Хан, “Бавария”ни янада кучайтира олган Юлиан Нагельсманн ва Италия терма жамоасини Европа чемпионига айлантирган Роберто Манчини Гвардиоланинг ишини муваффақиятли давом эттиришига ишонч билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!