Гвардиолага зўр ҳимоячи керак
“Манчестер Сити” Калиду Кулибали трансфери бўйича “Наполи”га юборган таклифига жавоб бўлмаганидан кейин, клуб раҳбарияти эътиборини бошқа ҳимоячига қаратди.
Гвардиола марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда ва бу позицияга Кулибалини олмоқчи эди. Лекин италияликлардан жавоб бўлмагач, бош мураббий “Лейпциг” ҳимоячиси Дайот Упамеканони таклиф қиладиган бўлди.
Бу футболчининг немис клуби билан шартномаси якунланишига бир йил қолди. Гарчи унинг бадал пули 60 миллион еврога баҳоланган бўлса-да, “Лейпциг” битим охирлаб қолганини инобатга олиб, 21 ёшли ҳимоячини 46 миллион еврога қўйиб юборишга рози бўлган.
Фикрлар