Ҳусанов АПЛни қандай ҳайратга солди?
Жаҳон футболининг энг нуфузли ва мураккаб чемпионати - Англия Премьер-лигасининг расмий Х-аккаунти «Манчестер Сити» таркибида тўп сурувчи ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг кучли жиҳатларидан бирини алоҳида эътироф этди.
Лига аккаунти ўзбекистонлик футболчининг ўйинлар давомидаги энг таъсирли эпизодларидан тўпланган видеолавҳани эълон қилиб, уни «Абдуқодир Ҳусанов — жуда тезкор» деб изоҳлади ва чақмоқ белгиси эмодзисини қўшди.
Видеолавҳани қуйида томоша қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов 2025 йилнинг январь ойидан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Манчестерликлар ўзбекистонлик ёш ҳимоячи учун Франциянинг «Ланс» клубига 40 миллион евро тўлаган эди.
Қисқа вақт ичида ўзининг юксак салоҳиятини намойиш қилган Абдуқодир айни пайтда жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.
Ўтган мавсумда Абдуқодир Ҳусанов клуб сафида барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.
Аммо Абдуқодир Ҳусанов ўтган мавсумда Англия кубоги ва Англия лигаси кубоги турнирларда ғолиб чиқиб, Европадаги фаолияти давомидаги илк нуфузли совринларига эга бўлди.
Шундан сўнг Абдуқодир Ўзбекистон терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этди — терма жамоа уч учрашувнинг барчасида мағлубиятга учради ва плей-офф босқичига йўл ола олмади.
Шунга қарамай, Ҳусанов мундиалнинг энг тезкор футболчилари рейтингида юқори ўринларда қайд этилди. Бундан ташқари, Абдуқодир футбол ишқибозлари энг кўп кузатган футболчилар рейтингида ҳам юқори қаторлардан жой олди.
Бу ақлга сиғмайдиган нарса! Ҳусановнинг собиқ клубига Англиядан ғалати таклиф келди
Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди

Фикрлар