Гвардиоланинг “Сити”даги энг қиммат харидлари

Хосеп Гвардиолани бош мураббийликка тайинлаган жамоалар унинг талабларини бажариш учун катта маблағга эга бўлиши керак. Хусусан, “Манчестер Сити”га келганидан бери испаниялик мутахассис катта-катта трансферларни амалга оширди.

Эътиборингизга Гвардиола Манчестерга олиб келган энг қиммат футболчилар бешлиги ҳақидаги маълумотларни ҳавола этамиз. Шу ўринда, испаниялик мутахассис талаби билан клуб янги ўйинчиларга  беш йилда бир миллиард евродан ортиқ пул сарфлаган.

Жек Грилиш – 2021 йилда “Астон Вилла”дан 117,5 миллион евро эвазига олинди.

Рубен Диаш – 2020 йилда “Бенфика”дан 68 миллион еврога олиб келинди.

Рияд Маҳрез – 2016 йилда “Лестер” 67,5 миллион еврога трансфер қилинди.

Жоау Канселу – 2019 йилда “Ювентус”дан 65 миллион еврога харид қилинган.

Эмерик Лапорт – 2018 йилда “Атлетик”дан 65 миллион еврога олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!