Гвоздик баҳорда иккита жанг ўтказиши мумкин

Ярим оғир вазнда WBC йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Александр Гвоздик бу баҳорда иккита жанг ўтказишини кутаётганини айтди.

“Менга март ва май ойларида жанг ташкиллаштириб беришга ваъда беришди. Ҳозирча аниқ сана ёки рақиблар йўқ. Агар 30 март куни Premier Boxing Champions шоусида жанг ўтказсам, ажойиб бўлар эди. Умид қиламанки, бу амалга ошади, лекин рақиб кучли 10 таликка кирмаганлар бири бўлиши аниқ. Кейин мен май ойида жанг қилмоқчиман. Бу менинг режам, - деди Гвоздик.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 36 ёшли Гвоздик уч йиллик танаффусдан сўнг боксга қайтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!