Гюлер "Реал"да қолиш ёки қолмаслиги ҳақида гапирди
Арда Гюлер бугун "Реал Сосьедад" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоадаги ҳолати ҳақида гапирди.
"Мен дунёнинг энг яхши клубидаман ва бундан жуда хурсандман. Ҳозирда нафақат жисмоний, балки руҳий томонлама ҳам жиддий шуғулланяпман.
Сабр билан кутишда давом этаман ва шунда менинг муносатим яхшиланишда давом этади. Бош мураббийимиз Карло Анчелоттига имконият учун раҳмат айтмоқчиман", - деди туркиялик истеъдод соҳиби.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда Арда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди ва "Реал" чемпионлик йўлидаги муҳим ғалабасини қўлга киритди.
Фикрлар