Гюлерга нима сабабдан кам ўйин амалиёти берилаётгани айтилди

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арда Гюлер клубдаги ҳозирги вазифасидан норози. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, "Реал" мураббийлар штабининг футболчига кўпроқ ўйин вақти бермаслигига асосли сабаблар бор. Улардан бири - Гюлернинг машғулотлар жараёнидаги ишончсиз иштироки.

Жорий мавсумда 20 ёшли туркиялик футболчи барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Гюлернинг "Реал" билан тузилган шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!