Гюндоған “Барса”дан бошқа жамоага ўтмоқчи

Ўтган ёз “Барселона” сафига қўшилган “Манчестер Сити”нинг собиқ сардори Илкай Гюндоған профессионал фаолиятини якунлагунича Туркия чемпионатида ҳам тўп тепмоқчи.

Football Espana нашрининг ёзишича, германиялик футболчининг “Галатасарой”да ўйнаш нияти бор экан.

Маълумотларга кўра, тажрибали ўйинчининг агентлари бир неча кун аввал “Галатасарой” мутасаддилари билан музокара ўтказган.

Туркия суперклуби ҳам юқори савияли ва машҳур ўйинчини ўз сафида кўришдан манфаатдор эканини таъкидламоқда.

33 ёшли футболчи профессионал фаолиятини “Нюрнберг” клубида бошлаган. Кейин Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида ўйнади. “Манчестер Сити” уни  2016 йили 27 миллион еврога трансфер қилди.

Илкай Гюндоған каталонияликлар билан 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!