Гюндоган "Манчестер Сити"дан бошқа жамоага кетишни истамаяпти

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган жамоа раҳбариятига кетиш истаги йўқлиги ҳақида маълум қилди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” раҳбарияти ҳам германиялик футболчининг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилишмоқда ва шу сабабли ҳам яқин кунларда унга янги шартнома таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, жорий ёзги трансферлар даврида Гюндоганга "Барселона" ва "Интер" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!