Ҳабиб Фергюсонга: Ғирт ярамас бўлсанг ҳам, сенга ва оилангга яхшиликни тилайман
UFC жангчиси Тони Фергюссон ўз "Твиттер" саҳифасига Ҳабиб билан кўз уриштиргани акс этган видеони жойлади ва тез орада аввалги ҳолатида қайтишига шаъма қилди. Ушбу твитга жавобан промоушеннинг собиқ вакили Ҳабиб Нурмагомедов қуйидаги жавобни билдирди:
"Сенинг яқинда жангинг бор. Рақибинг жуда жиддий ва енгил вазн тоифасининг энг эътиборли вакилларидан бири. Унга бор эътиборингни қарат. Ғирт ярамас бўлсанг ҳам, сенга ва оилангга яхшилик тилайман", - дейди россиялик собиқ аралаш жанг санъатлари устаси.
Ҳабиб ва Тони ўртасидаги тўқнашув 5 маротаба ташкил этишга ҳаракат қилинган ва барчасида турли сабабларга кўра бекор бўлган.
Фикрлар