Ҳабиб Нурмагамедов футболчилик фаолиятини Остон Ўруновнинг жамоасида бошламоқчи
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов профессионал футболчилик фаолиятини қайси рус клубида бошламоқчи экани ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Менимча, “Спартак”. Чунки бу халқ жамоаси. Отам ҳам “Спартак” сафида ўйнашимни хоҳлаган бўларди, деб ўйлайман. Бунинг учун камида ярим йил футбол машғулотларида иштирок этишим керак. Шунингдек, 6-7 килограм вазн ташлаган бўлардим.
У ерда қандай ўйнаган бўлардим, буни билмайман. Ўзимни супер футболчи, демайман, лекин буни синаб кўрмоқчиман. Инсон аста-секин кўникиши мумкин”, - деди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам “Спартак” футболчиси ҳисобланади.
Фикрлар