Ҳабиб Нурмагомедов Чарльз Оливейра ҳамда Жастин Гэтжи жангида ким фаворит эканлигини айтди

  • 28 февраль, 2022, 12:08
  • 0
  • MMA

Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0)  Чарльз Оливейрани (32-8-1 n/c) Жастин Гэтжига (23-3) қарши чемпионлик жангида фаворит деб билишини айтди. Aммо Ҳабиб бразилияликни аниқ ғалаба қозонади, деб айта олмаслигини ҳам таъкидлаган. 

“Aгар, Жастин Гэтжи ғалаба қозонади десам, одамлар буни мен у билан жанг қилганим ва ғалаба қозонганим учун шундай демоқда, деб айтишади. Чарльз Оливейра ғалаба қозонса, UFC учун яхши бўларди.

Aммо Жастин Гэтжи муваффақиятга эришса, мен жуда ҳайрон бўлмайман, чунки у катта тажрибага эга ва у кучли зарба бера олади.

Гэтжини мағлуб этиш учун уни муддатидан аввал таслим этиш керак. Aгар, Чарльз уни муддатидан олдин мағлуб эта олмаса, ютқазади", - деди Нурмагомедов. 

Маълумот учун,  Чарльз Оливейра UFCнинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион ҳисобланади. У Ҳабиб Yурмагомедовдан вакант қолган чемпионлик камари учун жангда Майкл Чендлерни (22-7) мағлуб этиб, ушбу титулни қўлга киритганди. Кейинчалик у ҳимоя жангида Дастин Порьени (28-7) ҳам таслим этди. Оливейра-Гэтжи қарама -қаршилиги 7 май куни "UFC 274" турнири доирасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!