Ҳабиб Нурмагомедов Диего Марадонанинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди

ММА собиқ жангчиси ва енгил вазн бўйича UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг вафотига муносабат билдирди.

"Тарихдаги энг буюк спортчилардан бири. Марадона миллионлаб инсонларнинг футболга меҳр қўйишига сабабчи бўлган", - дея Instagram саҳифасида пост қолдирган Нурмагомедов.

Марадона 60 ёшида юрак хуружидан вафот этди. У фаолияти давомида Аргентина терма жамоаси, "Бока Хуниорс", "Барселона" ва "Наполи" клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!