Ҳабиб Нурмагомедов: Мана ўша сурат (фото)
Аралаш жанг санъатлари – UFC бўйича енгилмас жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўзининг энг ёқтирган футболчиси суратини эълон қилди.
Россиялик спортчи бразилиялик жаҳон чемпиони Роналдонинг ҳақиқий мухлиси бўлиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини 2020 йилнинг октябрь ойида якунлаган эди. Унгача, ММА бўйича 29 та жангда қатнашиб, уларнинг барида зафар қучган. Шулар орасида 13 марта UFC йўналишида ҳам жанг қилган.
Роналду икки марта жаҳон чемпиони бўлган ва икки бор мавсумнинг энг зўр ўйинчисига бериладиган “Олтин тўп” совринини қўлга киритган. Машҳур футболчи фаолиятини 2011 йилда якунлаган эди.
Фикрлар