Ҳабиб Нурмагомедов: “Мураббий, мен бу жангдан жуда хавотирдаман!"
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачевнинг мураббийи Хавер Мендеc Ҳабиб Нурмагомедов февраль ойида ташкил этилган Ислом Махачевнинг Aлександр Волкановскига қарши жангидан олдин жуда хавотирга тушганини тан олди.
“Ушбу жанг олдидан Ҳабиб менга қўнғироқ қилиб: “Мураббий, мен бу жангдан жуда хавотирдаман. Aлекс жуда зўр ва мен Ислом ҳақида қайғураман",-деди. Мен ҳаммаси яхши, бу жангда ғалаба қозонамиз, деб жавоб бердим. Қанчалик осон ёки қийин бўлишини билмасдим, аммо натижа биз томонда бўлишига ишончим комил эди. Мен Ҳабибга: "Сенинг ташвишингни тушунаман, лекин хавотирланма", дедим. Ва бу ҳақиқатан ҳам жуда қийин жанг бўлиб чиқди ”, - деди Мендес.
Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни “UFC 284” турнирида Махачев яқин жангда Волкановскини очколарга кўра, мағлуб этганди.
Фикрлар