Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг севимли футбол клуби ҳақида гапирди

Ҳабиб Нурмагомедов "IT SPORT" га ўзининг севимли футбол клублари ҳақида сўзлаб берди.

- Мен "Ливерпуль"ни ёқтираман. Эсимда мен болалигимда, 2005 йилда Чемпионлар лигаси финалини томоша қилдим. Биз финални Доғистондаги пляжда, катта экранда кўрдик. Минглаб одамлар ўйинни томоша қилиш учун йиғилдилар. Биринчи бўлимдан сўнг, "Ливерпуль" 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраётганида ҳам, мен ғалаба қозонишига ишонгандим. Менга жамоа ёққан эди. Милан Барош, Владимир Шмицер, Ён-Арне Риисе, Сами Ҳюпя, Стивен Жеррард... Бу ақлбовар қилмас жамоа эди.

"Ливерпуль" жуда яхши жамоага эга. Чемпионлар лигасининг "Ливерпуль" иштирокидаги барча учрашувларни томоша қилдим. Лекин мен ўзим "Реал"нинг ашаддий мухлисиман. Премьер-лигани томоша қилишни ёқтираман, ҳатто яхши жамоалар ўйнамаётган бўлса ҳам, - дейди Хабиб.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!