Ҳабиб Нурмагомедов Пётр Ян ва Алджамейн Стерлинг жанги борасида ўз тахминларини билдирди
Енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўта енгил вазннинг амалдаги чемпиони Алджамейн Стерлинг ҳамда россиялик Пётр Ян ўртасидаги реванш жанги борасидаги ўз тахминлари билан ўртоқлашди.
"Пётр Ян ҳозир энг юқори чўққисида, у ўзининг вазн тоифасида энг кучлигидир. Ўйлайманки, Ян 30 октябрь куни ғалаба қозонади",-деди Нурмагомедов.
Маълумки, жорий йилнинг 30 октябрь куни Абу-Дабида ташкил этиладиган, "UFC 267" турнирида улар ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади. Дастлабки тўқнашув 6 март куни "UFC 259" турнири доирасида бўлиб, унда Ян тақиқланган зарба йўллаганлиги учун жангдан четлатилган ва ғалаба билан биргаликда чемпионлик камари ҳам Стерлингга топширилганди.
Фикрлар