Ҳабиб Нурмагомедов: "UFC ҳали бундай тўқнашув гувоҳига айланмаган"

  • 26 июль, 2022, 14:15
  • 0
  • MMA

Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов UFC 280 турнирининг асосий қарама-қаршилиги Ислом Маҳачев ҳамда Чарльз Оливейра тўқнашуви ҳақида фикр билдирди.

"Тахминан 90 кун вақтимиз бор. ММА мухлиси сифатида шуни айтмоқчиманки, бу йилнинг энг узоқ кутилган жанги бўлади. 10 та ғалабага эга спортчининг рақиби 11 бор зафар қучган. Менимча, UFC ҳали бундай тўқнашув гувоҳига айланмаган.

Менинг Тони Фергюсонга қарши жангимда шу каби ҳолат содир бўлиши мумкин эди. Бироқ ўхшамади. Энди Ислом Чарльзга қарши октагонга кўтарилмоқда. Бу орзудаги жанг бўлади",-деди Нурмагомедов.

Маҳачев - Оливейра тўқнашуви енгил вазндаги чемпионлик камари учун 22 октябрь куни Абу-Дабида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!