Ҳабиб Нурмагомедов UFCга қайтадими? Барчаси аниқ бўлди!
UFC чемпиони, P4P рейтинги етакчиси Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жангдан кейин, ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. Бироқ UFC президенти Дэна Уайт бир неча ойдан буён россиялик спортчини қайтариш устида бош қотираётган эди. Хабарларга кўра, Уайт бу ишдан умидини узган.
“Бўлди 29-0. Энди 100 фоиз расман тугатди. Сенинг фаолиятингни томоша қилиш завқли эди. Ҳаммаси учун раҳмат! Нима қилсанг ҳам завқланиб юр дўстим”, - дея фикр билдирган Дэна Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов UFCдаги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Фикрлар