Ҳакамлар маркази мутахассислари Суперлига 1-тур ўйинларини таҳлил қилди

  • 12 Mar 13:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 1-тур учрашувларига бағишлаб, Ҳакамлар маркази мутахассислари, бош ҳакам, ёрдамчи ҳакам, ВАР ҳаками ҳамда инструкторлар иштирокида Zoom платформаси орқали таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди.

Tecno

Таҳлил давомида Фарҳод Абдуллаев, Владислав Цейитлин, Валентин Коваленко, Жаҳонгир Саидов ва Бобур Ҳайдаров ҳакамларнинг чиқарган ижобий ҳамда баҳсли қарорларини муҳокама қилди. Шунингдек, ВАР тизимидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Таҳлил давомида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам кўриб чиқилиб, уларнинг майдондаги ҳаракатланиши, тезкорлиги ва чидамлилигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Comments

You must be logged in to commet!