Ҳакамлар Турсуной Раҳимовани мағлубиятини қайд этишди
Амман шаҳрида давом этаётган лицензион турнирнинг бугунги кун дастуридан ўрин олган жангларда навбатдаги ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. -51 кг вазн тоифасидаги чорак финал баҳсида Турсуной Раҳимова хитой тайпейилик Хуанг Сиао Вен билан жанг олиб борди. Мазкур вазнда 6 та йўлланма ўйналмоқда. Турган гапки, ушбу жанг ғолиби ярим финалга йўл олиш билан бирга Токио Олимпиадасига лицензияни тўғридан-тўғри қўлга киритарди. Мағлуб боксчи эса ўтиш босқичида яна битта жангда ғалаба қозониб, йўлланмалардан бирини қўлга киритиш имкониятига эга.
Жанг жуда кескин ва шиддатли кўриниш олди. Турсуной ҳам ажойиб ва чиройли ҳаракат қилди. Бироқ ҳакамлар устунликни тайпейилик боксчи қизга беришди. Вакиламиз гарчи мағлуб бўлсада, у қандай салоҳиятга эга эканлигини кўрсата олди ва ўз ўрнида унда яна имконият мавжуд.
Фикрлар