Ҳаким Фузайлов: "Биз икки очко йўқотдик"

Про лиганинг 13-турида “Хоразм” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди. Учрашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0. Баҳсдан сўнг мезбонлар устози Ҳаким Фузайлов қуйидагича фикр билдирди:

“Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Футболчиларга мен стадионда мухлисларнинг  овозини эшитганимни ва менимча, улар учрашувдан хурсанд эканликларини айтдим. Дам олиш кунларини ҳисобга олсак, Ежов билан иш бошлаганимизга роппа-роса бир ой бўлди.

Ўйинимизда анча ўсиш бор. Ечиниш хонасида йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим. Уларга яна озгина ўзига ишонч ва тиришқоқлик етишмаяпти. Ўйин тенг кучлар остида ўтди, дея олмайман. Бизда хавфли вазиятлар “Машъал” жамоасига қараганда кўпроқ бўлди. Тўп билан ҳам муомала қилишда биз фаолроқ бўлдик. Биз икки очко йўқотдик”, - дейди Ҳаким Қаюмович.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!