Ҳаким Фузайлов "Бухоро"да қоладими ёки...

  • 12 декабря, 2022, 10:35
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлигага қайтган “Бухоро” клубида ҳам ўзгаришлар бўлиши аниқ. Фақат қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини вақт кўрсатади.

Tecno

Биринчи масала бу бош мураббий билан боғлиқ. Негаки, жамоани Суперлигага олиб чиққан тожикистонлик Ҳаким Фузайлов билан тузилган шартнома ниҳоясига етган.

Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраев вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ҳаким Қаюмович билан боғланганида у ҳозир Москвада эканини ва шу кунларда Бухорога қайтишини айтди. Қолаверса, “Бухоро” раҳбарияти Ҳаким Қаюмовичга янги шартнома таклиф қилгани маълум бўлди.

Режа бўйича “Бухоро” клуби 15 декабрдан тўпланади. Фузайлов қайтганидан сўнг раҳбарият билан янги шартнома масаласини муҳокама қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию