Ҳаким Фузайлов "Бухоро"нинг илк мағлубиятидан кейин: "Раҳбариятга тушунтириб, кетиш тўғрисида ариза ёзмоқчиман"

Про лиганинг 10-турига старт берилди. Ҳали мағлубият нималигини билмаган “Бухоро” клуби Муборакда “Машъал”га қарши учрашувда имкониятни бой бериб, чемпионатда илк бор ютқазди. Мазкур баҳсдан кейин “Бухоро” бош мураббийи Ҳаким Фузайлов шундай деди:

“Муборакка фақат ғалаба учун келгандик, йигитларга айтганман: бу турнирда тўп суриш жуда ҳам қийин.

“Машъал” охирги 3 ўйинда мағлубиятга учраган эди, табиий равишда жамоа нимадир қилиши керак эди ва бу рўй берди. Футболда ҳар доим ғалаба футболчиларники, мағлубият учун эса бош мураббий жавобгар.

Ҳали хеч нима йўқотилмади, жамоа етакчилар сафида бормоқда. Мен эса қўлларимни пастга тушираман, балки нафақага чиқиш пайти келгандир. Раҳбариятга тушунтириб, кетиш тўғрисида ариза ёзмоқчиман, - деди Фузайлов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
salahidin
27/05/2022 21:59
Бухорога янги тренер Билан хужумчи керак