Ҳаким Фузайлов: "Футболчилар ўзларига ишонишмади чоғи, ёки...
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов фикрларини билдириб ўтди.
- Аввало “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман! Рақиб чиройли ғалабани тантана қилди. Ютса жамоа, ютқазса, мураббий ютқазади. Бундай мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман!
Футболда бўлиб турадиган ҳолат. Бу каби ўйинлардан ўтиб туриш керак. Хатоларимизни яна таҳлил қиламиз. Футболчилар жуда бўшашишди. Ўзларига ишонишмади, чоғи. Ёки мен мураббий сифатида қаердадир хатога йўл қўйгандирман.
Ўйиндан қониққаним йўқ. Энди про лига баҳсларига тайёргарлик кўрамиз. Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган, бу ёғига шу ҳақида бош қотирамиз.
“Бунёдкор” матбуот хизмати.
Фикрлар