Ҳаким Фузайлов: "Жамоа йиғишда бироз кеч қолдик"

TIGGO 2 PRO

"Хоразм" жамоаси Суперлиганинг 3-турида "Бухоро"га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Урганчликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида шундай деди:

"Бундай ўйинлар бўлиб туради. Мавсумни ажойиб тарзда бошладик. Таркибимизда "Бухоро"да тўп тепган футболчилар бор эди ва шу сабабли биз учун мазкур баҳс принципиал эди. Натижада хоҳиш жуда ортиб кетди. "Бухоро"ни ғалаб билан табриклайман ва мухлисларимиздан узр сўрайман. Қўрқинчли ҳолат эмас, бунақаси футболда учраб туради. Шунчаки, ўйинни қайта таҳлил қилиб чиқиб, олдинга интилиш лозим. 

Биринчи бўлимда учрашувнинг бориши бизнинг қўлимизда эди. 4-5 футболчимиз "ўйиндан тушиб" қолганидан сўнг вазиятни ўнглаш қийин бўлди. Ўз майдонимизда 1:4 ҳисобида имкониятни бой бердик. Мағлубият албатта аламли бўлди. Кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз.

Жамоа йиғишда бироз кеч қолдик, таркибнинг 70 фоизи ўзгарди. Шунга қарамай, жисмоний кўрсаткичларимиз яхши, деб айта оламан. Жамоавий ўйинни аста секин яхшилаб бориш орқали шакллантириб бормоқдамиз ва ҳали бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қила оламиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!