Ҳаким Фузайлов Про лига клуби бош мураббийига айланди

Мухлисларимизга яхши таниш бўлган тожикистонлик тажрибали мутахассис Ҳаким Фузайлов ўтган йили “Бухоро”ни про лигадан Суперлигага олиб чиққанди ва  ўтган йили жамоани тарк этганди. Фузайлов янги мавсумда ҳам Бухорода ишлайди.

Гап шундаки, Бухоро вилоятининг яна бир жамоаси – “Ғиждувон” жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади. Мураббий янги клуби билан мавсумга тайёргарлик олиб боряпти.

Ҳаким Қаюмович 2021 йили “Динамо”ни про лигадан Суперлигага олиб чиққанди. 2022 йилда эса “Бухоро”ни ҳам элитага қайтарган. Яъни, Фузайлов про лигада ишлаган клубларини кучлилар орасига қайтаришга муваффақ бўляпти. Кўрамиз, “Ғиждувон”да ҳам бу ишини такрорлай олармикин?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998913335306
26/01/2024 13:08
Шу рекламаларинг роса маззада. Хаммани жонига теккани аник. Сал камайтирсаларинг яхши булармиди.