Ҳаким Фузайлов "Қизилқум"га учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Суперлига 2-тури доирасида сафарда “Қизилқум”га минимал ҳисобда ютқазган “Бухоро” клуби устози Ҳаким Фузайлов жамоаси мағлуб бўлганига қарамай ўйинда устунлик қилганини айтди.
“Кетма-кет икки учрашувда меҳмонда ўйнадик ва бу жамоамизга бироз қийинчилик туғдирди. Мағлуб бўлганимизга қарамай жамоам бугун ўйинда устунлик қилди. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ҳимояда хатолар бор ва улар устида ишлаймиз. Чемпионат энди старт олди. Вақт бор ва уларни бартараф этамиз”, - дейди бухорликлар устози.
“Биринчи бўлимда устунлик қилганимизга қарамай, кўп тўп йўқотдик. Иккинчи бўлимда эса, устунлик тўлиқ бизнинг назоратимизда бўлди ва “Қизилқум” фақат қарши ҳужумда ўйнади”, - деди мураббий.
Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар