Ҳаким Фузайлов: "Таркибдан кўнглим тўлдими? Яна кучайтиришимиз керак"
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги “Бухоро” – “Динамо” (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйин борасидаги фикрларини билдирди.
- “Бухоро” про-лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири саналади. Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечди. Ўйлайманки, фақат биз учун эмас, мухлислар учун ҳам қизиқарли баҳс бўлди. Ўйиндан кейин барчасини яна таҳлил қиламиз. Бугун гол уришимиз керак бўлган вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Акс ҳолда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди.
Мавсум бошида йиғилган таркибдан кўнглим тўлдими? Имкон қадар таркибни яхшилашга интилдик. Молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб, таркиб жамладик. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди ва шу йигитлар билан мақсад сари интиламиз. Умуман олганда эса Самарқанддек катта вилоят ва шаҳар янада кучли таркиб ва юқори ўринларга муносиб. Давралар оралиғида иложини топсак, таркибни яна кучайтиришимиз керак”, - дейди Ҳаким Қаюмович.
“Динамо” матбуот хизмати.
Фикрлар