Ҳакимининг "Интер"даги маоши маълум бўлди

"Боруссия"да ижара асосида тўп сураётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими "Интер" билан шартнома имзолашга яқин турибди.

AS нашри италияликлар футболчи билан беш миллион евро маошли беш йиллик келишув имзолашини ва бу сумма "Реал" таклифидан сезиларли даражада юқори эканлигини хабар қилмоқда. Марокашлик футболчининг ўзи ҳам "Интер"ни фаолиятини давом эттириш учун энг яхши клуб сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 21 ёшли футболчининг трансфери 40 миллион еврони ташкил қилиши маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Don_Vito
27/06/2020 22:14
Feyk xabarmasmi ishqilip