Ҳамдамов бугун премьер-лигада дебют қилиши мумкин
Ads

Бугун Россия премьер-лигасининг 21-турига старт берилади. Турни Махачкаланинг “Анжи” клуби ўз майдонида Қозоннинг “Рубин” клубини қабул қилади.

Эътиборлиси, яқиндагина “Анжи” билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов Россия премьер-лигасида ўз дебютини нишонлаши мумкин.

Маълумот учун, “Анжи” – “Рубин” учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.