Ҳамиджон Актамов 1-турдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Суперлиганинг 1-турида жой олган “Қизилқум” – “Локомотив” (0:3) учрашувидан кейин “Қизилқум” устози Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Очиғи, бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик. Турнинг илк ўйинида, ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Тўғриси, жамоамнинг ўйинига тушунмай қолдим. Гол уриш учун вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса кучли жамоа. Улар хатоларимизни кечиришмади. Мавсум энди бошланди. Кейинги учрашувларда бундан хулоса чиқариб, очколарни қўлга кирита бошлаймиз, - деди Актамов.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!