Ҳамиджон Актамов: Бугун биз учун омадсиз кун бўлди

“Қизилқум” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугун биз учун омадсиз кун бўлди. Юзага келган жуда қулай имкониятлардан ҳам фойдалана олмадик. Дарвозанинг ёнгинасидан ҳам тўп кирита олмаган вазиятларимиз бўлди. Футболчиларга алоҳида эътирозларим йўқ. Йигитлар бугун қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Лекин футбол хатоларсиз бўлмайди. Йигитлар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин омад бугун биздан юз ўгирди, - деди мутахассис.  

Манбаа: ПФЛ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!