Ҳамиджон Актамов: Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз

"Бугун ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, жамоалар шиддатли ўйин курсатишди. Жамоамиз Ўзбекистон кубогига 3-босқичидан қўшилди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, қизиқарли баҳс бўлди. Стадионда ажойиб атмосфера вужудга келди. Мухлисларга гап йўқ.

Иккинчи голни ўтказиб юборгач, бироз тушкунликка тушиб қолдик. Кейин эса ҳисоб тенглашгач, кайфиятимиз ҳам кўтарилди. Жамоамизнинг асосий ҳужумчиси Григалашвилининг жароҳати борлиги учун уни захирадан майдонга туширдим. Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз. Пенальтилар серияси бу лотерея. Қўқонликларга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб Актамовнинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
MuhammadAli Qodirxonov
26/06/2019 00:13
Turgunboyev qachon qaytadi kim biladi
&
Muxammad_9393
25/06/2019 22:08
Navbaxor bilan oyinda penaltiylar seriyasi bomaydi kop mashq qilavermaglar penaltiyni xamidjon aka
Абдусамат Жураев
25/06/2019 21:47
ТИЛЛАРИ ЧИКИБ КОПТИМИ ОЧКАРИНИ 0:8 ЭСДАН ЧИКТИМИ ДЕЙМАН КУТИБ ОЛИНГ ЖУМА КУНИ ДЕЯН ЖООРЖИВИЧНИНГ НАВБАХОРИНИ