Ҳамиджон Актамов: Шундай шароитларга эга "Шўртан"нинг сўнгги поғоналарга тушиши ачинарли

Бугун Олий лигада 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Навоийнинг "Қизилқум" клуби сафарда "Шўртан" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу ўйиндан сўнг навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот ҳизмати хабар бермоқда.

"Бугунги ўйин икки жамоа учун у қадар аҳамиятли бўлмасада, спорт принципларига амал қилган ҳолда ўйин бўлди. Майдонда жанговар кураш кеди. Йигитлар ғалабага ишониб қолишдими, ўйин охирида бироз сусткашликка йўл қўйдик. Натижада майдон эгалари охиригача кураш олиб бориб, вазиятни тенглатиришга эришишди.

Бугун кам ўйин амалиётига эга бўлган ва бир қатор ёш футболчиларги имкон бердик. Алишер Юсупов мавсумнинг илк ўйинида жароҳати боис яқиндагина сафга қайтганди.

Албатта, “Шўртан”нинг сўнгги поғоналарда тушиб қолгани афсусланарли. Очиғи жамоадаги шароитлар – база, стадион ҳавас қилгудек даражада...
Бу йилги мавсум? Очиғи, жуда кўп – 10 та ўйинда дуранг ўйнадик, аксарият ўйинларда омадимиз келмади. Шу ўйинларни 5 тасида ғалаба қозонганимиздаям, ҳозир бошқа поғонада бўлардик", - деб айтиб ўтди Актамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!