Ҳамиджон Актамов: Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик
"Қизилқум" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис бугун ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўйинда гол уриш учун кўплаб вазиятларни яратдик. Голгача Достон Ибрагимовнинг ўзида бир қатор яхши имкониятлар бўлди. Лекин ундан фойдалана олмади. Голдан кейин асосий эътиборни ҳимоя қаратдик. Аммо ўйин охирида биргина хато қимматга тушди. Ғалаба қозониб турган ўйинимизда, тайёр икки очкодан маҳрум бўлдик. Йигитларга раҳмат. Бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Ибрагимов нега захирага олинди? У кичик тўқнашувда жароҳат олгандек туюлди. Шу боис мажбурий ўзгаришни амалга оширдик... Олдимиздаги мақсад ўзгармайди. Қолган ўйинларда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз, - деди Актамов.
Фикрлар