Ҳамма кутган жанг: Алекс Перейра - Магомед Анкалаев !

  • 1 ноябрь, 12:26
  • 0
  • MMA

UFC промоушени бразилиялик Алекс Перейра билан алоқага чиқиб, 8 декабрь куни "UFC 310" турнирида россиялик Магомед Анкалаев билан жанг қилишни таклиф қилди. "Поатан" нинг ўзи ҳали ҳозирча аниқ қарорга келгани йўқ, аммо унинг тез орада жавоб бериши кутилмоқда. Бу ҳақда "MMA Mania" портали хабар берди.

Аввалроқ, "UFC 310" турнирининг асосий тўқнашуви - Белал Муҳаммад ва Шавкат Рахмонов жанги бекор қилинди. Бунга ярим ўрта вазндаги UFC чемпионининг оёғига инфексия тушганлиги сабаб бўлган. Шу боис ҳам промоушен бу ўринни Алекс Перейра ва  Магомед Анкалаев жанги билан тўлдирмоқчи.

Маълумот учун, Анкалаев ярим оғир вазн тоифаси рейтингида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!