Ҳаммаси сотиб юборилсин! “Челси”да мисли кўрилмаган ўзгаришлар бўлади

“Челси” мавсумни ўта муваффақиятсиз якунлади. Клуб хўжайини Тодд Бёли аргентиналик бош мураббий Маурисио Почеттино ёрдамида келаси мавсум умуман бошқача таркиб тузишга қарор қилган.

Январда олинган икки нафар футболчи – Михаил Мудрик ва Нони Мадуэке мавсум олди йиғинларида мураббийлар штабига нималарга қодирлигини исботлаб бериши шарт.

Жамоадан кетиши кутилаётган Кай Хаверц ўрнига “Вильярреал” форварди Николас Жексон келадиган бўляпти.

Майдон маркази вакиллари – Н'Голо  Канте, Матео Ковачич, Конор Галлахер ва Мэйсон Маунт ҳам кетадиган кўринади. Почеттино бу футболчилар орасида фақатгина Маунтни олиб қолишни сўраган.

Январда трансфер қилинган Энцо Фернандес ёнига “Брайтон”дан Мойзес Кайседо ва “Саутгемптон”дан Ромео Лавия келади.  Нишонда бир неча клуб талашаётган Деклан Райс ҳам бор.

Маурисио Почеттино дарвозани “Милан” посбони Майк Меньянга топширмоқчи. Кепа Аррисабалага ва Эдуар Менди янги жамоа қидиряпти.

Ёзда “Челси” Пьер-Эмерик Обамеянг, Мэйсон Маунт, Сезар Аспиликуэта, Матео Ковачич, Кай Хаверц, Рубен Лофтус-Чик, Конор Галлахер, Калиду Кулибали, Армандо Броя, Ҳаким Зиеш, Денис Закария, Жоао Феликс билан хайрлашишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!