Ҳаммасини икки ўзбек легионери маҳорати ҳал қилди! Буни рақиб ҳам тан олди!

Қозоғистон Премьер-лигасининг қизғин паллага кириб бормоқда. Учинчи тур якунларига кўраЮ тўрт жамоа юз фоизлик натижа билан пешқадамликни қўлга олган.

Биз учун аҳамиятлиси – Ўзбекистон миллий терма жамоа жамоасига номзод футболчилар – Игорь Сергеев, Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов тўп тепаётган “Тобол” ва “Ордабаси” клублари бу йил чемпионлик учун курашмоқда.  

Қувонарли томони шундаки, легионерларимизнинг барчаси ўз жамоасида асосий фигуралар сифатида тан олинмоқда. Хусусан, “Ордабаси”нинг кетма-кет учта учрашувдаги ғалабасини Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқовнинг голлари таъминлаб келмоқда.

Шимкентликлар учинчи турда “Жетису” жамоасининг жиддий қаршилигига учради. Бироқ, икки футболчимизнинг маҳорати “Ордабаси”га муҳим уч очкони келтирди. Бобур Абдухолиқов биринчи бўлим ўрталарида ҳисобни очган бўлса, Шаҳбоз Умаров якуний нуқтани қўйди – 2:0.

main55415091_38409d82bb86e5e1bb74eeadb4ec8ff4

Ўйиндан кейин рақиб жамоа бош мураббийи Алмас Кулшинбаев мағлубият сабабини гол урган футболчиларнинг салоҳияти билан боғлади.

- Ўйлашимча, бу баҳс ўтказган учала беллашувимиз орасида энг яхшиси бўлди. Биз “Ордабаси”дан умуман қолишганимиз йўқ. Айрим вазиятларда улардан устунлик ҳам қилдик, бир неча хавфли вазиятларни ярата олдик.

Лекин бир жуфт хатомиз учрашув тақдирини ҳал қилди. Айниқса, рақибнинг маҳоратли футболчилари камчиликларимиздан унумли фойдаланиб, учрашув натижасини ҳал қилиб қўйди, - деди Алмас Кулшинбаев.

“Ордабаси”ни бошқараётган беларуслик мураббий Александр Седнев ҳам қийин ўтган тўқнашувдаги ғалабада гол урган футболчиларнинг маҳорати кўп нарсани ҳал қилганини алоҳида эътироф этди.  

- Жуда қийин учрашув бўлди. Афсуски, баҳсни ўзимиз кутгандек яхши бошлай олмадик. Ўйинга киришиб кетиш оғир бўлди.

Беллашувнинг  биринчи ярмида шогирдларим чарчаб қолгандек кўринди. Бунга сунъий майдондан табиий чимга ўтганимиз сабаб бўлди, деб ўйлайман. Барча шогирдларимга балли. Улар тактик жиҳатда жуда ишончли ўйнади. Рақибга узоқдан зарба беришдан бошқа ҳеч қандай имконият қолдиришмади.

Футболчиларимизнинг индивидуал ҳаракатлари ва ижро маҳорати туфайли иккита гол уришга муваффақ бўлдик, - деди Александр Седнев.

Дарҳақиқат, Бобур Абдухолиқов “Жетису”га қарши баҳсда жуда фаол ўйнади ва учрашувнинг энг яхши футболчисига аталган совринга ҳам эга чиқди.

“Ордабаси”нинг учта ўйинида Бобур ва Шаҳбоз иккитадан тўп киритди. Абдухолиқов ҳисобида битта ассист ҳам бор.

63f9ebad12c2b (1)

Легионерларимизнинг  сермаҳсул ўйини туфайли “Ордабаси” тўққизта гол билан чемпионатда энг кўп тўп киритган икки жамоадан бири бўлиб турибди.

Шимкентликлар навбатдаги тур учрашувини меҳмонда ўтказади. Легионериларимиз 1 апрелга белгиланган беллашувда “Астана” жамоаси майдонига сафар уюштиради.

Легионерларимиз Премьер-лигани “ёрворди”!

Шомуродов бор ва Ўзбекистон янги чемпионатда юқори ўрин учун курашади!

Шомуродовга Дибала қачон жойини бўшатиб беради?

Абдухолиқов Премьер-лигада ҳам порлай бошлади!

Шомуродов нега “Лилль”, “Эвертон”, “Вальядолид” ва “Байер” таклифини қабул қилмади?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!