Ҳамробеков олдида икки йўл. Одил таваккал қиладими?
Аввалроқ, SPORTS.uz сайтида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини "Шабаб Ал-Аҳли"да давом эттириши ҳақида ёзган эдик.
Сайтимиз мухбири Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, Дубай клуби Одил хизматидан 2-3 ой фойдаланиб, кейин уни ижарага беришни режа қилган. Ҳамюртимиз олдида иккита вариант турибди: таваккал қилиб, "Шабаб Ал-Аҳли" билан битим имзолайди ёки Тошкентга қайтади.
Шунингдек, дубайликлар машғулотларида Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши Муборак Буссуфа ҳам иштирок этмоқда. Ижтимоий тармоқларда "шерлар" футболчиси Дубайга учиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Биздаги маълумотларга қараганда, Ҳамробеков ҳали йиғинга қўшилмаган.
Воқеалар ривожини бизда кузатишда давом этинг!
Фикрлар