Ҳамюртларимиз Финляндиядаги мусобақада иштирок этади

6-8 март кунлари Финландияда 39-The Gee Bee Халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақада Осиё ва Европанинг энг кучли боксчилари рингга кўтарилади.

Ўзбекистонлик Мўйдинхўжаев Асадхўжа, Абдумалик Ҳалаков ва Жаҳонгир Раҳмонов қатнашадиган мусобақада Асланбек Шимбергенов, Каират Ералиев, Бек Нурмагамбет, Турсунбай Кулахмет, Кевиндер Сингҳ Биш, Бенжамин Уиттакер ва бошқа жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари иштирок этишади.

Бу ҳақда Boxer TV канали маълумот бериб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!