
Ҳамюртларимиз иштирок этаётган “Thailand Open” турнирининг ярим финал жанглари якунланди
Айни кунларда Таиланд давлатининг Бангкок шаҳри бокс бўйича “Thailand Open” халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақанинг бугун ярим финал жанглари ўз якунига етди. Мазкур босқичга 16 нафар боксчимиз етиб келган эди, улардан 9 таси финалга йўл олишган бўлса, қолган 7 нафар вакилимиз бронза медалини қўлга киритди.
Финалчиларимиз билан танишинг:
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
-85 кг: Нусратбек Тоҳиров
-48 кг: Фарзона Фозилова
-51 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Феруза Казакова
-75 кг: Азиза Зокирова
Бронза медали соҳиблари:
-60 кг: Мадияр Данияров
-80 кг: Самандар Жалолов
-90 кг: Элёрбек Жўрабоев
+90 кг: Абдураҳмон Рустамов
-57 кг: Нигина Ўктамова
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Ойша Тоирова
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар