
Ҳамюртларимиз қитъа биринчилигини бронза медальи билан бошлашди
Оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигини бронза медальи билан бошлашди
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатида дастлабки медальга сазовор бўлди. -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳусинбой Матрасулов бронза медальини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 140 кг билан учинчи натижани қайд этди. Афсуски, силтаб кўтариш (165 кг) ва икки кураш (305 кг) бўйича унга бироз омад етишмади ва атлетимиз умумий ҳисобда тўртинчи бўлиб мусобақани якунлади.
Комментарии