Ҳамзат Чимаев: "Октагон ичида ўлишга тайёрман"

  • 11 сентябрь, 2022, 10:18
  • 0
  • MMA

Чеченистонлик ММА устаси Ҳамзат Чимаев UFC 279 турнири доирасида Кевин Холландга қарши октагонга кўтарилди ва 1-раундда ғалаба қозонди.

"Хўш, энди нимадир дейсизми? Дивизиондаги барча рақибларни йўқ қиламан! Менга бир вақтнинг ўзида асосий карддаги икки йигитни беринг, натижа бир хил бўлади.

Мен вазнимни янада пасайтирмоқчи эдим, аммо шифокорлар мени тўхтатди. Мен октагон ичида ўлишга тайёрман, бу ерни ҳеч қачон тарк этмайман - бу менинг уйим.

Холланд устидан қозонилган ғалаба? Биз бу усулларни ҳар куни машқ қиламиз. Жамоамга раҳмат",-деди Чимаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!