Ҳамзат Чимаев: "Шавкат ажойиб йигит!"

  • 2 август, 2023, 16:18
  • 0
  • MMA

UFC‘нинг ўрта вазн жангчиси швециялик Ҳамзат Чимаев (12-0) "Обзор Пресс" нашрига берган интервьюда қозоғистонлик эҳтимолий рақиби Шавкат Раҳмонов (17-0) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ҳозир шундай анъана мавжуд, МДҲ давлатларидан қайсидир жангчи промоушенга келиб қўшилса, мухлислар дархол унинг мен билан жангимни режалаштира бошлашади. Аммо, ким кимни мағлуб қилиши жангда ҳал бўлади. Ҳозирча рекордим 12-0. Мухлислар бўлса ҳаёлига келганни ёзишади. Ўша мухлислар мени Шавкат билан солиштиришади. Ҳеч ким иккимиздан қай биримиз кучли эканимизни октагонга кирмагунимизча билмайди. Қозоқлар ҳам бизнинг биродарларимиз ва чеченистонлик йигитлар ҳам ажойиб болалар. Аммо, улар интернетга кириб қандайдир бўлмағур нарсалар билан бир-бирига мағзава ағдаришмоқда. Бунақаси умуман керак эмас. Қачондир Шавкат билан тўқнашадиган бўлсам, ўшандан кейин ким кучлилиги ҳақида гапиришингиз мумкин. У - яхши бола ва у ҳақида ёмон гап гапиришни бас қилинг!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!